Таржимаи ҳол Мен Лутфиллаев Махмуд Хасанович 1953 йил Ургут туманида туғулганман. 1959 йили 1-синфга ўқишгва бориб, 1969 йилда 10-синфни тугатганман. 1971- йилда СамДУ амалий математика факультетига ўқишга кириб, мазкур университетни 1976 йилда имтиёзли диплом билан тугатганман. 1980-1985 йилларда МДУ стажёр тадқиқотчиси ва аспиранти. 1989 йилда МДУ да номзодлик диссериациясини ҳимоф қилганман. 1992-1995 йилларда ЭҲМ математик таъминоти кафедраси мудири доцент давозимларида ишлаганман. 1995-2002 йилларда СамДУ Ҳисоблаш маркази директори 2002 -2008 йилларда СамДУ ахборот технологиялари маркази бошлиғи. 2008-2009 йилларда СамДУ педагогика кафедраси мудири. 2011-2013 йилларда ТАТУ Самарқанд филиали профессори. 2013-2015 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори. 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Миллий университети профессори. 2016-2021 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори. 2021 йилдан ҳозирги вақтгача Шароф Рашидов номидаги СамДУ профессори. 2022 йил сентябр ойидан жамоатчилик асосида Медиа марказ директори лавозимида ишлаб келаяаман.