Загрузил abdulxamidova zilola

травма

реклама
Шикастланиш карахтлиги — оғир шикастланишларнинг хаёг
учун хавфли асорати бўлиб, бунда аввал мухим тизим ва
аъзоларнинг бошқарилиши бузилиб, кейин кескин
ёмонлашади. Натижада кон айланишининг бузилиши,
микроциркуляциянинг бузилиши ва булар оқибатида
тўқималар ва аъзолар гипоксияси келиб чикади. Турли
табиатли шикастланишлар, уларнинг жойига караб касалхонага
жойлаштирилган беморларда карахтлик 2,5% ни ташкил
қилади. Корин, чаноқ, кўкрак умуртка погонаси, сон
шикастланиш-ларида карахтлик кўпрок кузатилади.
Карахтликнинг кечишида икки давр фарқланади: эректил ва торпид
даврлари. Эректил даврида бемор хушида бўлади, юзи окарган, нигоки
нотинч, харакати ва нуткида бетартиблик кузатилади. Оғриқдан
шикоят қилади, бакиради, паришонхотирлик холати ва ўз холатини
оғирлигига хисобот бера олмаслик кузатилади. Бемор ётган жойидан
туришга харакат килади, қаттиқ қаршилик қилиши хисобига уни ушлаб
туриш қийин бўлади. Мушаклари таранглашган бўлади. Нафаси
тезлашган ва нотекис. Қон томири уриши кучланиши катта, артерия
кон босими вакти-вакти билан кўтарилиб туради ва бу холат конга
адреналиннинг кўп ЧИҚИШИ билан боғлиқ. бўлади. Кузатишларга
Караганда эректил фаза канча кескин кўринишда бўлса, торпид фаза
кечиши шунча оғир бўлади ва нитижада ёмон бўлади.
Карахтликнинг торпид даври клиникаси шикастланган бемор
рухий холати тушкунлиги, атроф-мух.итга бефарқниги,
хз'шини сақланиб колганлиги ва оғриқда жавоб
реакциясининг кескин пасайиши билан намоён бўлади.
Артерия ва вена кон босими пасайиши кузатилади. Карахтлик
холатининг оғирлик даражасини аниқловчи ва ташхис
Қўйишдага асосий клиник белги гемодинамик кўрсаткичлар
бўлиб, уларга: артерия кон босими, кон томир уриши тезлиги
ва кучланиши, нафас олиш ва крн гомирларида айланаётган
кон х.ажмидир.
Карахтликнинг торпид фазаси белгиларининг оғирлиги ва
кескинлигига караб шартли равишда 4 даражага бўлинади. I, II, III, IV
(терминал холат). Бу турланиш даволаш тактикаси танлаш ва натижаси
учун керак бўлади. ҳ Карахтликнинг I даражаси (енгил). Умумий холати
қониқарли, хушда. Кўз корачигини ёругликка жавоби яхши. Артерия
босими 100 мм сим. уст. атрофида бўлади. Крн томирлар уриши
минутига 100 тагача бўлиб, ритмли, яхши ва тўликлиги қониқарли
бўлади. Крн томирларида айланиб горган крн хажми 30% га камаяди.
Нафас олиш текис. Минутига 20-22 та бўлади. Натижаси яхши.
Карахтликнинг II даражаси (ўртача отрликда). хуши сақланган, кўз
кррачикларининг ёруг-ликка жавоб реакцияси сует. Артерия крн
босими юқори кўрсаткичи 80-90 мм сим. уст., паст кўрсаткичи 50-60 мм
сим. уст. бўлади. Крн томирларида айланаётган крн хажми 35% гача
камаяди. Нафас олиш тезлашиб, юзаки бўлади. Қониқарли ва
қониқарсиз холат бўлиши бир хил имкониятга эга бўлади.
Шикастланган бемор ҳаётини сақлаб қолишга, фақат тезлик билан
етарли даволаш муолажалари комплекси амалга оширилганда имконят
бўлади.
Карахтликнинг Ш даражаси. Умумий ҳолати оғир. Артерия
крн босими юқори кўрсаткичи 75 мм сим. уст.дан паст
бўлади. Крн томири уриши тезлашиб минутига 130 тадан
ортикбўлади. Қийин саналади. Крн томирларда айланаётган
крн хажми 45%, хатто бундан кўпга камаяди. Нафас олиш
кескин тезлаштан ва юзаки бўлади. Агар ёрдамчи кечиккан
бўлса, даволаш канча кучли бўлишига карамай бефойда.
Карахтликнинг IVдаражаси. Терминал холат организм мухим
\аётий вазифаларининг кескин сустлашиши ва клиник
ўлимга ўтиш билан белгиланади.
Карахтликнинг оғирлик даражасини карахтлик индекси
билан аниқлаш имкони бор. Шу тушунча (карахтлик
индекси) крн томири уриши тезлигининг, систолик босимга
нисбати билан белгиланади. Агар индекс бирдан кам бўлса,
яъни крн томири уриши кўрсаткичи, юқори крн босими
кўрсаткичидан паст бўлса (масалан, крн томири уриши
минутига 80 та, юқори артерия босими эса 100 мм сим.уст.
бўлса), карахтликнинг енгил даражаси бўлиб, бемор холати
қониқарли, натижаси яхши бўлади. Карахтлик индекси
бирга тенг бўлса (масалан, крн томири уриши минутига 100
та, юқори артерия крн босими 100 мм сим. уст. бўлса), ўртача
оғирликдаги карахтлик бўлади. Карахтлик индекси бирдан
ортик бўлса (масалан, крн томири уриши минутига 120,
артерия крн босими юқори кўрсаткичи 70 мм сим. уст.
бўлса), огир карахтлик бўлиб, натижаси хавфли бўлади.
Диастола босими карахтликда худди систола босимига ўхшаб
маълум хавфли чегарага эга бўлиб, у 30-40 мм симоб
устунидир. Агар у 30 мм сим. уст.дан паст бўлиб, карахтликка
карши ўтказилган муолажалардан сўнгхам кўтарилмаса,
натижаси хавфли ҳисобланади.Крн айланишининг энг кулай
кўрсаткичи, периферик крн томирларидаги томир уришининг
тезлига ва тўликлиги хисобланади.
Санаб ўтилган прогноз тестларидан ташқари, карахтликдан чиқиш
ёки чикмасликни аниқловчи биологик синама таклиф қилинади,
бунинг учун вена ичига 40 мл 40% глюкоза, 2-3 ТБ инсулин,
витаминлар (Вг 6%, В6- 5%, РР - 1% - 1мл дан, С - 1% - 5мл) ва 2 мг
кордиамин эритмалари юборилади ва шундан сўнг артерия
босимининг ошиши, карахтлик индексининг пасайиши, томир
уришининг секинлашиши ва тўлиши кузатилмаса, натижаси хавфли
хисобланади. Карахгликда ташхис қўйишда ва прогноз қилишда вена
босимини аниқлашнинг аҳамияти йўқ..
Д а в о л а ш. Карахтлик холатидаги беморларни қуруқ ва
иссик (22-24°С) хонага жойлаштириш тавсия қилинади.
Карши кўрсатма бўлмаса, ширин иссик суюклик ичирилади.
Беморни киздириш (иситнич билан) узоқ, вакт совуқда қолиб
кетганида ишлатилади (музлашда). Шикастланиш
карахтлигини комплекс даволашда, биринчи навбатда,
бажариладиган иш окрик импульсларини камайтириш ва
йўХотиш бўлади. Осойишталик ва наркотик анальгетикалар:
промедол, пантопон, морфин (вена ичига) бериш оғриқни
камайтиради. Аммо систолик босим 70 мм сим. уст.дан паст
бўлса, нафас бузилишларида, бош мия шикастланишларида
наркотик анальгетикларни бериш мумкин эмас. Оғриқни
қолдириш учун хар хил новокаинли блокадалардан кенг
қўламда фойдаланиш керак Буларга ўлим олди холати,
ўлаётган пайти, клиник ўлим карши кўрсатма хисобланади.
Карахтликда унинг оғирлик даражасига караб кон қўйиш
артерия томири орқали амалга оширилади. Кон томчилаб ёки
окизиб кўйилиши мумкин: I даражали карахтликда - 500 мл
гача, И-Ш даражалида — 1000 мл, IV даражалида — 1500-2000
мл куйилади. Куйилган қон микдори, йўқртилган кон
микдорига монанд бўлиши керак яъни тўла к;опланиши керак
Кўп кон йўқ.отиш билан боғлиқ. бўлган карахтликда (кррин,
чаноқ шикастланишларида) кон куйиш бир вак;тнинг ўзида 2
та вена оркали кутҳиш (1 минутда 100 мл кон) тавсия
қилинади. Крн айланиши кўрсаткичлари яхшилангандан сўнг
крн куйиш тезлиги пасайтирилади ва томчилаб куйишга
(минутига 30-60 томчи) ўтилади. Агар кўп микдорда кон
куйиш амалга оширилса, кон цитратлар билан ишлаган бўлса,
куйилган конни ҳар 200-400 мл хисобига 10%-5 мл калций
хлор эритмасини венага юбориш тавсия қилинади (миокард
стимуляцияси учун).
Карахтликда крн билан биргаликда плазма, зардоб ва
крн ўрнини босувчи суюкликлар окизиб ҳамда
томчилаб куйилади. Консервация кдоинган кон билан
узвий равишда плазма ўрнини босувчи куйидаги
суюкдикларни куйиш мақсадга мувофиқ. бўлади:
реополиглюкин, полиглюкин ва тузли эритмалар.
Бунда крн бошқа суюкдикларнинг 30-80% ни ташкил
қилади. Гемодинамика бузилишини меъёрига солиш
мақсадида гипотония \олатида вена ичига томир
торайтирувчи моддалар (норадреналин, мезатон)
бериш тавсия қилинади, лекин уларни кон ўрнини
етарлича 403 крпламасндан аввал бериш мумкин эмас.
Юрак фаолиятини яхшиловчи ва тонусни оширувчи
модцалардан (норадргналин ва мезатондан ташқари)
эфедрин, кофеин, кордиамин, строфантин, корглюкрн
эритмаларини бериш тавсия қилинади.
Карахтликни даволаш мажмуасига сувда эрувчи
витаминлардан — С,, В,, В6, РР ва глюкоза бериш хам
киради. Шу ўринда антигистамин дорилардан (пипольфен,
димедрол, сибазол) бериш мақсадга мувофиқдир. Улар яна
тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, юқори даражада
симптоматик ва десенсибилизация килувчи таъсирга
эғадир. Карахтликда ва терминал холатларда моддалар
алмашувининг бузилиши кучайиб бориши ацидозга олиб
келади ва бу даволаш комплексита организм™
шшфрлаштиришни амалга ошириш мақсадида 3-5% ли 200300 мл натрий бикарбанат эритмаси куйиш тавсия этилади.
Оғир карахтликда ва терминал холатларда
кортикостероидлар билан гормонотерапия тавсия
қилинади. Терминал холатларда куйидаги муолажалар
амалга оширилиши керак: сунъий нафас олдириш,
дефибрилляция, юракни ёпиқукалаш, артерия томири
орқали кон куйиш.
Тромбоэмболия- жойидан ажралган тромбнинг кон томирга тикилиб уни
кисман ёки тулик бекитиб куйиши.
 Тромбоэмболиянинг асосий сабабчиси чаноқва
оёҳвеналари тромбози хисобланади.
Тромбоэмболия асорати оёқ, веналари
тромбофлебита ва сурункали вена
етишмовчилигидан х,ам келиб чикали ёки
операциядан сўнг дастлабки 2 х.афта ичида пайдо
бўлади.
Т а ш х и с. Ўпка артерияси тромбоэмболияси (ЎАТЭ) ривожланиши ва
клиник кечишининг 2 тури маълум: 1) қисқа муддатда ўлимга олиб
келувчи, йирик тромб билан эмболия бўладиган ўта тез кечадиган тури. 2)
ўпка артериясининнг аста-секин ривожланувчи тромбози. Ўпка
артериясининг тромбози шикастлангандан ёки операциядан сўнг
биринчи 2 хафталарда пайдо бўлади. Ўпка инфарқти хрдисалари
тахминан 10% ни ташкил килади. Ўпка артерияси тромбоэмболиясининг
клиник белгилари етарлмча аниқ, бўлади. Дастлабки белги бу кўкрак
қафасининг кайсидир ярмида, баъзан эса туш орти сохасида кўркишдан
пайдо бўлувчи ва санчиксимон оғриқ. бўлиб, хаво етишмовчилиги,
кўркиш, бош айланиши, кўнгил айниши каби белгалар билан биргаликда
кечади.
Бир неча соатдан сўнг тана харорати кўтарилади. Артерия кон босими
пасаяди, томир уриши тезлашади, хансираш пайдо бўлиб, лаблар
кўкаради, акроцианоз, янокдар кизариши ёки кескин окариб кетиши
кузатилади. Аускуяьтацияда кўкрак қафасининг асоратланган
томонида нафаснинг секинлашгани, бир неча соатдан сўнг эса
плевранинг ишкаланиш шовкини эшитилади. Ўпка инфарқти
зотилжам тараккий қилганда баъзан плевра бўшлигида геморрагик
суюклик тўпланиб, бир неча кундан сўнг хўл хириллашлар пайдо
бўлади. Крн тупуриш 3-7 кунлари пайдо бўлади. Аускультацияда ўпка
артерияси устида II тон акценти пайдо бўлганлигага эътибор бериш
керак ЭКГ ёзувида юрак ўнг крринчаси фаолияти оғирлашганлиги,
миокард гипоксияси ритминингбузилиши тахиаритмия ва
пароксизмал тахикардия сифатида бўлади. ЭКГ ўзгаришлари инфарқт
миокардидаги ўзгаришлар каби бўлиши мумкин (миокард гипоксияси,
аритмия).
Ўпка артерияси тромбоэмболиясида рентген тасвири зотилжамсимон қўланка
бериб, ўпка крн томирлари тасвири хиралашади, ўпка илдизи худди
«бурдалангандек» бўлади, ўпка илдизининг кенгайганлигини касалланган
томонда диафрагманинг кўгарилганлиги, ўпканинг пастки қисмларида
плевранинг конуссимон калинлашганлиги аниқланади. Коагулограммада
гиперкоагуляция томонга ўзгарганлиги кузатилади. Крннинг ивиш вактини
аниқлаш яхши маълумот берувчи тест хисобланиб, у қисқарган бўлади.
Протромбин индекси 100% ва ундан ортик бўлади.
Ўпка артерияси тромбоэмболияси ташхисини аниқлашда
ангиопульмонография усули устувор хисобланади.
Д а в о л а ш. Ўпка артерияси тромбоэмболиясини даволаш комплекс
бўлиши керак: бевосита ва билвосита таъсирли антикоагулянтларни,
Дегидратация килувчиларни, кон томирларни кенгайтирувчи, юрак
фаолиятини яхшиловчи ва антигистамин препаратлари берилади.
Даволаш вена ичига томчилаб, 100 000 бирлик гепарин ва 100 000 бирлик
фибринолизин (ёки стрептаза) 6 соат давомида беришдан бошланади. Кон
ивувчанлиги 20 минутгача ушлаб турилади. Кейин гепарин хар 4 соатда
5000 бирликдан вена ичига юборилади. 2 кундан сўнг гепарин дозаси 2000
бирлик (4 март 500 бирлик) гача, сўнгра 1000 бирлик (4 марта 250 бирлик)
гача камайтирилади. Крннинг ивиш тизими баркарорлашгандан сўнг 6
кун, кейин бевосита таъсир килувчи антикоагулянт фенилин (0,03 г 3
мах.ал) тавсия қилинади
Крннинг куюклигини камайтириш ва микроциркуляцияни яхшилаш
мақсадида кун давомида томчилаб 800 мл реополиглюкин билан 1 % РР
витамини, 5% С витамини берилади. Вена ичига яна 0,5%-200 мл новокаин
ва 5% глюкоза эритмаси берилади. Спазмолитик дорилардан 2%-2мл ношпа ва 1 мл компламин вена ичига берилади.
ангиография пайтида тромбоэмболия топилса, катетер орқали ўпка артерияси
керакли шохи орқали стрептаза ёки фибринолизин юборилиб, даволанишни
гепарин билан давом эттириш мумкин. Рентген остидаги кузатиш орқали
махсус рентгеноконграст катетер ёрдамида тромб реканализация
қилингандан сўнг, шу катетер орқали тромбни лизисга учратувчи куйидаги
моддалар берилади: 250 000 бирлик стрептаза 15-20 дакика давомида, кейин 1
000 000 бирлик стрептаза вена орқали томчилаб, 6- 7 соат давомида. Сўнгра
гепарин бериш давом эттирилади. Гепарин бир кечакундуз давомидаги дозаси
60 000-80 000 бирликни ташкил килади, аста-секин 6-7 кун давомида 10 000
бирлик микдоргача камайтирилади, ундан сўнг билвосита таъсир киладиган
антикоагулянтлар берилади
ЁГ ЭМБОЛИЯ СИ
Шикастланишларда дастлабки пайтларда кузатиладиган
оғир асоратлар каторига ёг эмболияси киради.
Шикастланишларда ёг эмболияси 3-6% учрайди. Кўплаб
шикастланишларда эса 27,8% гача кузатилади.
«Карахтлик» ташхиси билан ўлган беморларда
шикастланиш оғирлиги билан бовшкхолда ёг эмболияси
44% га етади. Ёг эмболияси кўпрок 20-30 ёшларда
(болдир суяги синишида) ва 60-70 ёшларда (сон суяги
бўйинчаси синишида) учрайди.
Ёг эмболиясининг механиқ назариясига асосан механиқ куч
таъсиридан сўнг суяк илигининг ёг доначалари ажралиб
эмбол сифатида лимфа ва вена томирлари орқали тарқалиб
ўпка капиллярларига боради. Ёг томчиларининг кичиклиги
ва эластиклиги туфайли капилляр томирлари орқали утиши,
катта кон айланиш доирасига тушиб тарқалиши ва ёг
эмболиясининг мия формаси келиб чиқиши мумкин.
Шундай қилиб, ёг эмболиясининг ўпка, мия ва иккаласи
бирга келган (генерализациялашган) турлари фарқданади
К л и н и к а. Ёг эмболияси ўзига кам специфик белгилар билан
кечадики, булар фақат уни гумон қилишга имкон беради.
Патогенетик белгилар петехиал тошмалар ва майда кон
куйилишларидан иборат бўлиб, улар кўкрак қафасида, коринда,
қўлнинг ички юзасида, кўзнинг ок пардасида ва шиллик
каватларда, огизда ва сийдикда 406 ёгнинг пайдо бўлишидир.
Лекин сўнгги белги 2-3 кунларда пайдо бўлади. Шунинг учун
сийдикда ёгнинг йўқлиги ёг эмболияси ташхисини инкор қилишга
асос бўла олмайди. Кўп лолларда унинг дастлабки белгиси ўпка
геморрагияси натижасида гемоглобин микдорининг пасайиб
кетиши хисобланади. ЭКГ ўзгаришлари миокард ишемияси ва
юрак ўнг крринчасини толикҳшини кўрсатади.
Ёг эмболияси ўпка шаклига нафас олишнинг оғирлашиши ва
артерия кон босимининг пастлашиши характерлидир. Ўпка
артерияси катта тармокди эмбол билан берқилиши ўткир нафас
етишмовчилигига олиб келади ва бу кўп холларда ўлим билан
тугайди. Ёг эмболиясининг респиратор формасида мия
функцияси бузилишларини инкор килмайди (хуш йўқртилиши,
калтирашлар).
Ёг эмболиясининг мия шакли эмболнинг катта крн айланиши
доираси орқали миграциясида содир бўлади. Бу шаклдаги
эмболияга куйидаги белгилар хосдир: бош айланиши, бош
огриги, хушни крронгилашиши ёки йўқртилиши, умумий
бўшашишлик кайт қилиш, тоник калтирашлар, баъзида
фалажликлар бўлиши (шикастланишдан сўнг шу белгилар пайдо
булгунча маълум вакт утиши ташхис қўйишда катта аҳамиятга
эга).
Д а в о л а ш. Турли усуллар қўлланилиб, улар карахтликка карши
муолажалардан, крннинг ивувчанлигини камайтирувчи воситалар,
катъий ўринда ётиш режими, протеаз ингибиторлардан трасилол,
контрикал қўллаш, эпсилон-аминокапрон кислотаси, реополюглюкин,
гемодез, гидрокортизон, эуфиллин, кокарбок-силаза, кордиамин,
строфантин препаратларини 1 хафтагача даволашда қўлланилади. Вена
ичига туз-глюкоза эритмаларидан ва декстран эритмаларидан
беришдан иборат бўлади, антигистамин препаратлари берилади. Ёг
эмболиясининг респиратор шаклида кислород ингаляцияси ва крнни
чикариш (300-400 мл) тавсия қилинади. Кўп микдорда венага крн ва
крн ўрнини босувчи суюкликларни куйиш мумкин эмас. Чунки улар
артерия крн босимини ошириб, эмболларни ўпка артерияларига
миграция қилиб, катта крн айланиш доирасига тушиб ёг
эмболиясининг мия шаклини келтириб чикариши мумкин.
П р о ф и л а к т и к а с и . Ёг эмболиясининг олдини олиш чораларига
синган жойни яхши иммобилизация қилиш, оғриқни қолдириш чоралари
киради. Катта гематома ҳосил бўлган ёпиқ синишларда пункция қилиб, кон
ва ёгни олиб ташлаш тавсия қилинади.
ШИКАСТЛАНИШ ВА ОПЕРАЦИЯДАН
КЕЙИНГИ ОСТЕОМИЕЛИТ
«Остеомиелит» атамаси суяк компакт қисми,
крбиги, илиги ва атрофидаги юмшоқ
тўқималарнинг яллиғланишини ўз ичига олади.
Ялликланишнинг ривожланиши асосан иликка патоген
микроблар (кўп лолларда тилла ранг стафилококк) тушиб
ривожланиши билан боклик бўлади. Микробларнинг суяк
тўқимасига инвазияси очиқсинишларда, ўк отувчи
куроллардан жароҳатланиб синишларда ёки суяклардаги
операпияларда содир бўлиб, кейинчалик
шикастланишдан ва операциядан кейинги остеомиелит
ривожига сабаб бўлади. Шикастланишларнинг кўпайиши
очик ва ёпиқ синишлардан сўнг ривожланувчи
остеомиелитларнинг кучайишига сабаб булмокда.
. Гематоген, ўк отувчи куролдан шикастланишдан
кейин ривожланувчи, шикастлангандан, операциядан
кейинги остеомиелитлар фарқланади.
Суякларнинг очиқ синишидаги юмшоқ тўқималар йиринглаши ва
остеомиелитга ўтиши куйидаги ҳолатларда кучаяди: агар жароҳатга
жаррохлик ишлови кенг берилса ва радикал амалга оширилмаган бўлса
х,амда жароҳатда дренаж найчаси қолдирилмай тўла тикиб ташланса.
Режали «тоза» операциялардан сўнг ривожланувчи остеомиелитга
сабаб жарро}ушк муолажаси пайтида микробдан ифлосланишдир.
Шикастланишдан кейинги остеомиелитда суяк тўқимасининг
яллиғланиши баъзи х.олларда синиш жойида чегараланиб, чекка
осгеоьшелити сифатида кечади. Суякнинг майдаланиб синишларида
ва суяк нуқсонларида йиринглаш одатда тўқималардан бошланиб, суяк
тўқимасига тарқалади, юмшоқ тўқималарда чукур йирингли яралар
пайдо бўлиб, улар суякнинг илик каналига тарқалади (суяк парчалари),
агар интрамедулляр остеосинтез қилинган бўлса, остеомиелит
таркаяган кўринишда бўлади. Операциядан кейинги остеомиелит
жарро?ушк муолажаси қилинган жойда жойлашган бўлиб, кейин суяк
илик канали оркали тарқалади.
Шикастланишдан ва операциядан кейинги остеомиелит кўп холларда
сурункали кечади: тана харорати кўтарилади, лейкоцитоз ошади.
Жароҳатга дренаж кўйилгандан сўнг ҳарорат пасаяди, яллиғланиш
жараёни чегараланади, окма яра шаклланади. Бунда окма яралар битишга
мойил бўлмайди. Шикастланиш ва операциядан кейинги
остеомиелитнинг ўткир кечишида кучли оғриқ. хуружи, юмшоқтўқималар
шиши, юқори ҳарорат, лейкоцитоз чап томонга нейтрофилли сурилиши
билан, эритроцитларнинг чўкиш реакциясининг тезлашиши кузатилади.
Кейинчалик рентгенограммаларда суяк синган жойда ва металл ўзаклар
атрофида остеопороз, синган суяк чеккаларида доглар, деструкция ва
секвестрация кузатилади.
Шикастланиш ва операциядан кейинги остеомиелит якуни сохта
бўкимлар, суяк нуқсонлари, сурункали остеомиелитнинг авж олиши
билан бог-лик бўлган узоқ, битмайдиган окма яралардир. Суяк
синган жойда суяк парчалари х,аракатланиб туриши инфекциянинг
тарқалишига сабаб бўлиб, суяк битишига халакит беради.
Д а в о л а ш. Шикастланиш ва операциядан кейинги
остеомиелитни даволашда жаррохлик усули асосий хисобланади.
Кўшимча усулларга иммобилизация қилиш, антибиотикларни
артерия орқали регионал перфузия усулида бериш киради.
Антибиотикотерапияни микробларнинг сезувчанлигини хисобга
олган холда бериш даркор. Физиотерапия (УВЧ) кенг қўламда
ишлатилади. Операциядан кейинги остеомиелигдатеридага
чокларни олибташлаш зарур, йиринглаган ўчокларни очиш,
йиринг ва жарохат детритларини ташқарига эркин чиқишини
таъминлаш, йирингли ўчокларни антибиотиклар ёки нитрофуран
препаратлари билан ювиш керак Металл конструкцияларни олиб
ташлаш масаласи турлича хил қилинади: йирингли жараён илик
канали бўйича тарқалган бўлса, уни олиб ташлаш даркор, агар
йирингли жараён чегараланган бўлса, кўшимча Илизаров,
Калнберз, Гудушаури ва бошқа мосламаларни ишлатиш мақсадга
мувофиқ. бўлади.
Скачать