Загрузил Zaynobiddin Ikromov

1-мавзу Hr Менежмент

реклама
1-МАВЗУ. «Hr МЕНЕЖМЕНТ» ФАНИНИНГ
МАЗМУНИ, МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ 2 соат
1. «Hr Менежмент» фанининг
моҳияти ва предмети
2. «Hr Менежмент» фанининг
мазмуни ва асосий вазифалари
3. «Hr Менежмент» фанининг бошка
фанлар билан богликлиги
Мамлакатимизда
бозор
муносабатларининг
таркиб
топиши
ходимларни бошкариш тизимида бир
катор вазифалар амалга оширилишини
назарда
тутади. Режали бошкарув
амалиётида «ходимларни бошкариш»
тушунчаси йўк эди. Лекин ҳар бир корхона
ва ташкилотнинг бошкарув тизими
кадрлар
ва
жамоани
ижтимоий
ривожлантиришни
бошкаришнинг
функционал кичик тизимига эга эди.
Корхона ва ташкилотдаги кадрларни
бошкариш бўйича асосий таркибий бўлинма
кадрлар бўлими бўлиб, унга кадрларни ишга
кабул килиш ва бўшатиш, шунингдек, ўкитиш,
малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш
соҳасидаги вазифалар юкланар эди. Айни
пайтда кадрлар бўлими таркибий жиҳатдан
меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳаки бўлимлари,
меҳнатни муҳофаза килиш ва хавфсизлик
техникаси бўлимлари, кадрларни бошкариш
вазифаларини бажарадиган хусусий бўлимлар
ва бошка бўлинмалар билан таркок ҳолда иш
олиб борарди.
Мамлакатимизда бозор иктисодиёти чукур
илдиз отиб бораётган ҳозирги даврда
ходимларни бошкариш соҳасида «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури» га мувофик катор
янги талаблар юзага келди. Улар орасида энг
муҳимлари: ижтимоий психологик диагностика;
гуруҳларда ўзаро шахсий муносабатларни,
раҳбарлик муносабатларини таҳлил килиш ва
тартибга солиш; ишлаб чикариш ва ижтимоий
ихтилофларни хамда стрессларни бошкариш;
кадрларни бошкариш тизимини ахборот билан
таъминлаш;
иш билан бандликни бошкариш; бўш
лавозимларга номзодларни баҳолаш ва
танлаш;
кадрлар
потенциалини
ва
ходимларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил
килиш; кадрлар маркетинги; хизмат
мартабасини режалаштириш ва назорат
килиш;
ходимларнинг
касбий
ва
ижтимоий-психологик мослашуви; меҳнат
жараёнидаги мотивлар ва сабабларни
бошкариш;
меҳнатнинг
ҳукукий
муносабатлари масалалари;
«Hr Менежмент» фанининг
предмети
корхоналарнинг
самарали фаолият кўрсатишини
таъминлаш ва ишловчиларнинг
эҳтиёжларини
кондириш
максадида ходимларга максадга
мувофик таъсир кўрсатиш билан
боглик
бўлган
билимлар
тизимидир.
«Hr Менежмент» курси ушбу фан юзасидан тузилган
намунавий дастурда назарда тутилган муаммоларга
мазмун-моҳиятини очиб беришга асосий эътиборни
каратган. Бу муаммолар куйидагилардир:
фаннинг предмети, мазмуни ва асосий
вазифалари;
корхона ва ташкилотларни шакллантиришда
инсон омили;
инсон ресурсларини бошкариш функциясининг
ривожланиши;
корхона ва ташкилотларда ходимларни
бошкариш стратегияси;
хизмат мартабасини бошкариш;
ходимларнинг хизмат-касб жиҳатидан
кўтарилишини бошкариш;
корхона ва ташкилотнинг ижтимоий
ривожланиши – ходимлар бошкарувининг
асоси;
ходимлар хулк-атворини бошкариш;
кадрлар тизимидаги янгиликларни
бошкариш;
ходимлар бошкарувида меҳнат
муносабатлари этикаси;
ходимларни бошкаришда ихтилофлар ва
стрессларни ечиш;
корхона ва ташкилотларда ходимлар
хавфсизлигини бошкариш;
бошкарув ходимлари меҳнатини ташкил
Юкорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни ҳал килиш
юзасидан фан олдига куйидаги асосий вазифалар
кўйилган:
инсон ресурсларини бошкариш асосларини
ўрганиш;
корхона
ва
ташкилотларда
ходимларни
бошкариш стратегияси ва тактикасининг моҳияти,
мазмуни ва хусусиятларини ўрганиш;
ишловчиларни
профессионал
танлаш,
малакасини ошириш, ўкитиш ва лавозимларга
тайинлаш масалаларини ўрганиш;
ишга кабул килиш ва ундан бўшатиш ҳамда
ходимларни
бошкаришнинг
ҳукукий-норматив
асослари бўйича назарий билим ва амалий
кўникмаларга эга бўлиш;
ходимларни бошкариш бўйича иш юритиш
жараёнини ва унинг асосларини пухта эгаллаш,
зарурий
ҳужжатларни
тўгри
ва
тез
расмийлаштириш;
ходимларни бошкариш самарадорлигини
аниклаш ва уни янада ошириш йўлларини
белгилаш;
корхона ва ташкилотларда кадрлар иш
фаолиятининг мазмуни ва моҳиятини ўрганиш;
меҳнат салоҳиятининг шаклланиши ва
ривожланиши, кадрлар таркиби ва тузилиши
ҳамда улардан фойдаланишни таъминлаш
йўналишларини ўрганиш;
ходимларни
бошкариш
хизматининг шаклланиши ва бу
хизматни
ташкил
этиш
жараёнларини ўрганиш;
ходимларни
бошкариш
соҳасидаги хорижий тажрибаларни
ўрганиш, таҳлил этиш, улардан
мамлакатимиз
хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш ва
ҳоказо.
Скачать